Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида янги қўмита — Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси ташкил этилди. Бу ҳақда, «Халқ сўзи» нашрига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Парламент қуйи палатасининг 4 январь куни бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисида янги қўмитанинг таркиби тасдиқланди. Унга Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг аъзоси Иноят Ҳожиев раислик қилади.

Янги қўмита Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 22 декабрь куни парламентга йўллаган мурожаатномасида тилга олинган масалалар юзасидан ташкил этилди. Давлат раҳбари соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан аҳолига кўрсатилган хизматларни танқид қилган ва Қонунчилик палатасига ушбу соҳадаги муаммоларни ҳал қилишда кўпроқ эътибор бериш тавсия этган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Солиқлар, жарималар, коммунал ва бошқа тўловларни қандай қилиб уйдан чиқмасдан тўлаш мумкин?
Маҳаллий
БАА Ўзбекистон заргарлик саноатига инвестиция киритиши кутиляпти
Дунё
Зеленскийнинг рафиқаси украиналиклар чироқсиз ва иссиқликсиз яшашга розилигини маълум қилди