Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган CES кўргазмасида Nissan компанияси машинани фикр кучи билан бошқариш имконини берадиган Brain-to-Vehicle (B2V) технологиясини тақдим этади. Тизимнинг қандай ишлаши махсус симулятор автомобиль орқали кўрсатиб берилади, деб хабар берди «Мотор».

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Nissan’нинг маълум қилишича, янги технология машинани ҳайдашдан завқ олиш имконини беради. Ҳайдовчининг бошидаги электрон қурилма автомобилни бошқариб кетаётган одам яқин вақт ичида қандай ҳаракатларни амалга оширишини олдиндан билади ва унга бу борада ёрдам беради.

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Тизим уч сония ичида ҳайдовчи рулни қайси томонга бурмоқчилигини ёки тезроқ ҳайдамоқчи эканлигини пайқайди. Шунга боғлиқ равишда электрон ёрдамчилар ушбу маълумотлар асосида керакли ҳаракатга олдиндан тайёрланади ва уни тезроқ бажаради. Масалан, шунга ўхшаш технология фавқулодда тормозлаш ва тўсиқларга дуч келинганида тезда чора кўриш имконини беради.

Маълумотларга кўра, электроника керакли ҳаракатни 0,2—0,5 сонияга одамдан тезроқ бажаради.

Бундан ташқари, B2V тизими автобошқарув тизимини яхшилашда ҳам ёрдам беради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда ИИБ ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтида ўлдириб кетилди
Маданият
Бир-бирига мутлақо қарама-қарши ролларни ўйнаб, томошабинларни ишонтира олган актёр ва актрисалар (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна ошди: сўнгги суткада 141 кишида касаллик қайд этилди