Шота Арвеладзе мураббийлигидаги Тошкентнинг «Пахтакор» клуби 18 кунлик йиғинда иштирок этиш учун Туркиянинг Белек шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
21 январга қадар давом этадиган йиғин давомида «пахтакорчилар» 4 та ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Уларнинг биринчиси 7 январда бўлиб ўтади. 11 январь куни иккинчи, 15 январда эса учинчи назорат ўйини ўтказилади. 20 январь куни «Пахтакор» режа бўйича тўртинчи учрашувда иштирок этади. Рақиблар ким бўлиши масаласига ойдинлик киритилмаган.
«Пахтакор»нинг Ўзбекистон U23 термасига аъзо бўлган футболчилари Равшан Ҳайдаров билан Осиё Чемпионатида иштирок этиш учун Хитойга йўл олади ва мусобақадан кейингина клуб ихтиёрига етиб келади. Улардан ташқари 25 нафар футболчи Белек йиғинида иштирок этади.
Дарвозабонлар
- Александр Лобанов
- Элдор Суюнов
- Умид Ҳамроев
Ҳимоячилар:
- Владимир Козак
- Станислав Андреев
- Марко Симич (Черногория)
- Камолиддин Тожиев
- Алишер Салимов
- Шерзод Аъзамов
- Фаррух Сайфиев
- Акмал Шораҳмедов
Ярим ҳимоячилар:
- Акбар Исматуллаев
- Достон Иброҳимов
- Азим Аҳмедов
- Ростин Гриффиц (Австралия)
- Тиаго Безерра (Бразилия)
- Гиди Канюк (Исроил)
- Жаҳонгир Аҳмадов
- Жамшид Искандеров
- Собит Синдаров
- Жалолиддин Машарипов
- Баҳром Абдураҳимов
- Дилшод Раҳматуллаев
Ҳужумчилар:
- Жасур Ҳакимов
- Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев
Изоҳ (0)