Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Лондонда ишлаётган АҚШ дипломатлари 2017 йил давомида Британия пойтахти марказига кириш учун йиғим тўланмаганига қўлланган 300 минг фунт стерлингдан ошиқ жаримани тўламади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

АҚШнинг мамлакатдаги элчихонаси Лондон марказига кириш учун тўлов халқаро қонунчиликка биноан дипломатик ваколатхонага юкланмаслиги керак бўлган солиқ деб ҳисобламоқда.

Бироқ Transport for London компанияси раҳбарияти жарима тўланмагудек бўлса, иш судга оширилишини билдирди.

Тиқилинчларнинг олдини олиш ва маҳаллий аҳолини жамоат транспортидан фойдаланишга рағбатлантириш мақсадида Лондон марказига кириш учун тўлов 2003 йилдан бери ундирилмоқда. Уни тўламаганлик учун жарима 195 фунт стерлингни ташкил этиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон конларида захира камайиб бораётгани ортидан табиий газ қазиб чиқариш режаси бажарилмаяпти
Дунё
Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида чегарада жанжал содир бўлди
Маҳаллий
Нукусда -16,2 даража совуқ қайд этилди