«Манчестер Юнайтед» футболчиси Маркус Рэшфорд 2017 йилнинг ўзида жами 61 та ўйинда майдонга тушди ва Европанинг кучли бешлик миллий чемпионатлари орасида энг яхши кўрсаткични қайд этди.
Рэшфорд деярли ҳар 6 кунда майдонга тушган. Бу ҳолат унинг дам олиш учун имконияти деярли йўқлигидан дарак беради. Жозе Моуриньо Рэшфорддан деярли барча мусобақаларда максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилди. Шунингдек, Рэшфорд Англия термаси йиғинларида ҳам иштирок этишга улгурди.
Бу борада иккинчи кўрсаткич Франциянинг «Марсель» клуби аъзоси Жерменга тегишли — 60 та ўйин. «Манчестер Сити»нинг жорий мавсумдаги хариди Бернарду Силвада эса кўрсаткич 59 тани ташкил қилди.
«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала 58 та ўйинда иштирок этган. «Барселона» аъзолари Лионель Месси ҳамда Иван Ракитичда, шунингдек, «Атлетико» аъзоси Саулда ўйинлар сони 57 тани ташкил қилди.