АҚШнинг Колорадо штатидаги отишмада полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Яна 6 киши яраланди. Улар 4 нафар полиция ходими ва икки фуқаро эканлиги билдирилмоқда.
Полициячилар уйдаги зўравонлик ҳақидаги хабардан сўнг манзилга етиб келганида у ердаги эркак уларга қарата ўт очди. У жавоб ўти билан ўлдирилди.
9News телеканалига кўра, полиция ҳодиса ҳудуди яқинидаги аҳолидан уйларидан чиқмасликни сўраган.