Термиз шаҳридаги Grand Almaz тўйхонасида ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг фарзандлари учун Янги йил байрами тадбири ўтказилди. Бу ЎзА хабар бермоқда.
Тадбирда ногиронлиги бўлган шахсларга протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари топширилди.
2017 йилда Сурхондарё вилоятида 1 минг 70 эҳтиёжманд кишига бепул ногиронлик аравачаси, 244 нафарига эшитиш мосламаси, 600 га яқинига бошқа тиббий воситалар топширилди.
Корхона-ташкилот ва муассасаларда пандуслар барпо этилиб, улар эмин-эркин кириб чиқиши учун қулай шароит яратилди.
Изоҳ (0)