Шерзод Каримов ҳамда Игорь Сергеевдан кейин навбат ярим ҳимоячи Жавоҳир Соҳибовга етиб келди. Мазкур футболчи келаси мавсумни бошқа клуб сафида ўтказади. Бу ҳақда «Пахтакор» матбуот хизмати хабар берди.
«Пахтакор»ни Шерзод Каримовдан кейин Игорь Сергеев ҳам тарк этди. Чемпионлар Лигасига эса 33 кун вақт қолди
Соҳибов «пахтакорчилар» учун жами 51 та ўйинда майдонга тушган бўлиб, 5 та гол уришнинг уддасидан чиқа олганди. Жароҳатига қадар Самвел Бабаян уни миллий терма жамоанинг асосий таркибида ҳам бир қатор ўйинларда майдонга туширганди.Хабарга кўра, Жавоҳирнинг «Пахтакор» билан шартномаси якунига етган. Шундан келиб чиқиб, клуб ва футболчи ўзаро келишиб, хайрлашишган. 2014 ва 2015 йилги мавсумларда мамлакат чемпиони бўлган футболчи келгуси тақдирини қайси клуб билан боғлаши ҳозирча маълум эмас.
Бундан ташқари, Темур Толипов ҳамда Ойбек Нурматов ҳам энди «Пахтакор» сафида тўп сурмайди. Ўтган мавсумни «Навбаҳор» ва «Обод» клубларида ижарада ўтказган Толипов «Пахтакор»нинг 16 та ўйинида ҳаракат қилганди. Нурматов эса ижара асосида «Андижон»да тўп сурганди.
Изоҳ (0)