Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси ҳамда Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Йиғилишда Президентнинг Олий Мажлисга мурожаатномасидан келиб чиқувчи партиянинг олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Мурожаатномада давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган эди. Партия мазкур соҳани ислоҳ қилишда фаол иштирок этишни режалаштиряпти. Жумладан, мажлисда таъкидланишича, партия «Давлат хизмати тўғрисида»ги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни 2018 йилдаги устувор вазифалардан бири сифатида белгилади.
Бу ишни келгуси йилнинг биринчи чорагидан кечикмасдан амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)