Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси ўринбосари Борий Алихонов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Қосим-Жомарт Токаев билан музокаралар ўтказди, деб ёзади UzDaily.
Қозоғистон Сенати раиси Ўзбекистонни Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги муҳим стратегик шериги деб атади.
У президентлар Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини қайд этди.
«Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг яқин ҳамкорлиги ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлари кўп жиҳатдан бутун Марказий Осиё минтақасидаги муваффақиятли иқтисодий ривожланиш, барқарорлик ва хавфсизликка таъсир қилади», — деди Токаев.
Ўз навбатида Борий Алихонов турли соҳалардаги икки томонлама алоқаларнинг олға қараб силжиш хусусиятини юқори баҳолади.
Унинг фикрича, парламентлар давлатлар раҳбарлари томонидан эришилган келишувларни амалга оширишда муҳим роль ўйнайди.
Изоҳ (0)