Россиянинг «Матч-ТВ» телеканали ва ниҳоят Испания Ла Лигаси ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда телеканал матбуот хизмати хабар берди.
UzReport россиялик шарҳловчиларнинг ҳавасини келтирди, ўғлига UzReport деб исм қўйишни ният қилганлар ҳам бор
Янги йилдан бошлаб Испания чемпионати ўйинлари мунтазам намойиш этилиши айтиб ўтилган. Биринчи трансляция 7 январь санасига тўғри келади. Шу куни Ла Лиганинг 18-тури доирасида «Сельта» футболчилари Вигода амалдаги чемпион «Реал Мадрид»ни қабул қилади.Мавсум бошида россиялик футбол мухлислари Испания Ла Лигаси ўйинларини жонли кўриш имкониятидан маҳрум бўлганди. На «Матч-ТВ» ва на бошқа телеканаллар Ла Лига трансляциясини қўлга кирита олмади.
Мана шундай бир вақтда Ўзбекистоннинг UzReport телеканали Испания Ла Лигаси ўйинларини жонли кўрсатиб келаётгани россиялик машҳур футбол шарҳловчиларининг ҳам эътиборидан четда қолмай, улар Ўзбекистон канали шаънига бир қатор мақтовли твитлар ёзганди.
Изоҳ (0)