Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш, улар содир бўлганда тезкорлик билан оқибатларини бартараф этиш мақсадида фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий ва таркибий тузилмалари кучайтирилган иш тартибига ўтказилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мазкур ҳаракат Янги йил байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида хавфсизликни таъминлаш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.
«Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда, юртимиз аҳолисига Янги йил арчаларини хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда ўрнатиш ва безатиш, электр ва газ жиҳозларидан тўғри фойдаланиш ҳамда ис гази ва овқатдан заҳарланишларнинг олдини олиш борасида тушунтириш ишлари кенг қамровда олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)