Фаластин халқи Америка провокациясига учмайди ва Исроил истилоси қаршисида чекинмайди. Бу ҳақда 27 декабрь, чоршанба куни Фаластин маҳбуслар ишлари бўйича вазири Исса Карак маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Фаластин халқи Америка провокациясига учмайди, Исроил истилоси қаршисида чекинмайди ва ўзининг барча ҳуқуқларини амалга оширгунча, жумладан, пойтахти Қуддусда бўлган давлатини ташкил этгунга қадар қаршилик кўрсатишни давом эттиради», — дея таъкидлади у.
Вазир АҚШ президенти Дональд Трампнинг қарорини кескин қоралади. Унинг сўзларига қараганда, АҚШ ўзини минтақадаги тинчлик жараёни ҳомийси сифатида эмас, Исроил истилоси тарафдори ва иттифоқчиси сифатида намоён этган.
Изоҳ (0)