Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ишлаб турган 133 постдан 66 таси тугатилади. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди.
«Президентимизнинг мурожаатномасида вилоятлар ўртасидаги постларнинг жойлашуви нафақат фуқароларимизга, балки иқтисодиётимизга ҳам катта салбий таъсир кўрсатаётганлигини аниқ рақамлар билан кўрсатиб берилди», — дейилади хабарда.
Жумладан, республика ҳудудида 133 пост бор. Шундан 60 та йўл-патруль хизмати маскани ва 73 та патруль-пост хизмати стационар маскани жойлашган. Дастлабки ўрганишлардан кейин 133 постдан 66 тасини тугатиш тўғрисида хулосалар тайёрланди ва бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)