21 декабрь куни Ўзбекистонга Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) президенти Давид Лаппартен ва Осиё велоспорт конфедерацияси (ACC) президенти Усам Аҳмад Абдуллоҳ аш-Шароф бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда, Велоспорт федерациясига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Тошкент велотрекида велошоссе бўйича 2018 йилги Осиё Кубоги ҳамда 2019 йилги Осиё чемпионатини ўтказиш, Тошкент вилоятида олимпиада дастуридан ўрин олган BMX ва «маунтинбайк» бўйича спортчилар ҳамда мураббийлар малакасини ошириш учун спорт мажмуаси (велодром) қурилишида, шунингдек ташкил этилаётган «Чорвоқ» эркин туристик зонасида Tour de Charwak Lake халқаро велопойгасини ўтказиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш имкониятлари муҳокама қилинди.
UCI ва ACC Tashkent City континентал веложамоасига халқаро мусобақалар ва Гран-приларда иштирок этишда моддий-техник ва амалий ёрдам кўрсатади.
Изоҳ (0)