Сурия армияси жангчилари «Жабҳат ан-Нусра» гуруҳи қисмларининг Алеппо жанубидаги участкага ёриб кириш ҳаракатини бартараф этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, тўдалар Хан-Тоуман аҳоли яшаш пункти томондан ҳукумат қўшинларига ҳужум уюштирган. Аммо аскарлар вақтида таҳдидни пайқаган ва жавоб чораларини кўрган.
Сурия артиллериясининг зарбалари натижасида жангариларга тегишли танк, иккита зирҳли машина, бир нечта оғир қурол ва пулемёт ўрнатилган бешта пикап йўқ қилинган.
Бундан ташқари, жангариларнинг 30 дан кўпроғи ўлдирилган.
Изоҳ (0)