24 декабрь — Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман кенгашларига сайлов куни муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда халқ депутатлари туман кенгашларига сайлов биринчи марта ўтказилмоқда. Бунга қадар пойтахтда халқ депутатлари туман кенгашлари йўқ эди. Уларнинг ташкил этилиши фуқароларга туманлар бошқарувида ўзлари сайлаган вакиллар орқали иштирок этиш имконини беради.
Овоз бериш учун 330 сайлов округи ва 855 сайлов участкаси ташкил этилган. Сайловчи қайси участкада рўйхатга олинганини Марказий сайлов комиссияси сайтидан аниқлаш мумкин.
Изоҳ (0)