Латвиянинг Rīgas Centrāltirgus компанияси бошқаруви раиси Артис Друвиниекс Рига думаси делегацияси таркибида Тошкентда бўлди. Бу ҳақда 1News хабар бермоқда.
Ташриф Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси таклифига биноан ташкил этилди. Ўзбекистон томони туристик йўналишда ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирмоқда. Қўмита раисининг ўринбосари Рашван Усмонов билан учрашув чоғида томонлар туристларни жалб қилиш масалаларини муҳокама қилди. Бу борада Риганинг тажрибаси Тошкент учун фойдали бўлиши таъкидланди.
Ўз навбатида, Тошкент ҳокимининг ўринбосари Нозим Ҳусанов Ригани Ўзбекистон маҳсулотлари учун Европага чиқиш йўналишларидан бири сифатида кўришини айтиб ўтди. Бундан ташқари, Латвия Тошкентга ўзининг машҳур сут ва денгиз маҳсулотларини етказиши мумкинлиги таъкидланди.
Ўтказилган музокаралар якунларига кўра Латвия пойтахти Риганинг марказий бозорида Ўзбекистон маҳсулотлари сотиладиган бурчак ташкил этилишига келишиб олинди. Кейинги йил давомида бурчак Рига марказий бозорининг мева-сабзавот павильонида очилиши мумкин.
Изоҳ (0)