«Ўзбекэнерго» АЖ 2011–2017 йилларда электр энергияси етказилиши ва хизматлар кўрсатилиши бўйича Қозоғистоннинг KEGOC компаниясига 143 миллион доллар тўлади ва асосий қарздорлигидан қутулди. Бу ҳақда «Казинформ» агентлиги маълум қилди.
Айтилишича, Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика тизимлари параллель ва барқарор ишлаши мақсадида тегишли келишувлар имзоланган эди. Шу билан бирга, охирги бир неча йил давомида Ўзбекистон томонидан айрим қарздорлик тўпланиб қолган эди.
KEGOC АЖ мазкур масала юзасидан олдинроқ ҳам баёнот бериб, қарздорликни бартараф қилиш бўйича ишлар олиб бораётганини билдирган эди. Эндиликда Ўзбекистон керакли миқдордаги маблағни Қозоғистон томонига ўтказиб бергани маълум бўлди.
Изоҳ (0)