Эронда рўй берган зилзила оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат қутқарув хизматлари вакили Мужтабу Холидий баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Муқаддам Қизил ярим ой жамияти бир киши ҳалок бўлганини, 97 киши жабрланганини маълум қилган эди.
5,2 магнитудали зилзила Теҳрондан шимоли-ғарбидаги Кереж шаҳрига яқин ҳудудда юз берди. Силкинишлар Теҳрон, Албурз, Қазвин, Кум, Гилон ва Марказий вилоятларида сезилди.
Изоҳ (0)