Олдин хабар қилинганидек, Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучлар ташкил топганининг 26 йиллигига бағишлаб 20 декабрда пойтахтнинг «Бунёдкор» стадиони олдидаги майдонда «Миллий армиямиз — ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!» шиори остида илк бор ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик фестиваль-акцияси бўлиб ўтди.
Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этиладиган фестивалда мамлакат аҳолиси, айниқса ёшлар учун замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника кўргазмаси, ҳарбий таъминот масалалари, шунингдек, ҳарбий оркестр, Ўзбекистон Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли ва эстрада юлдузларининг концерт дастури, ҳарбий хизматчиларнинг қурол билан саф ҳамда қўл жанги элементлари чиқишлари ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ўқув-спорт техника клубларининг техник воситалари намойиш этилди.
Фестивалда 30 дан ортиқ замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа намуналари, 200 нафарга яқин Тошкент ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари иштирок этди.
Мудофаа вазирлиги «Дарё»га акцияда олинган фотосуратларни тақдим этди.
Изоҳ (0)