Хитой суди ўн кишини ўлим жазосига ҳукм қилди: улардан етти нафари гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларга алоқадор бўлган, бошқалари эса қотиллик ва ўғирликда айбланган. Жазоларни эълон қилиш Гуандун провинциясидаги стандионда бир неча минг томошабин олдида бўлиб ўтган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Тадбирдан тўрт кун аввал маҳаллий аҳоли расмий огоҳлантириш билан унга таклиф қилинган эди. Огоҳлантириш ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган. Маҳаллий ОАВларнинг хабарига кўра, таклиф қилинганлар орасида мактаб формасидагилар ҳам бўлган.
Айбдорлар садионга полиция машинасида олиб келинган. Ҳукм эълон қилинганидан сўнг улар қатл этилган.
Изоҳ (0)