Сурияда терроризмга қарши кураш ИШИД йўқ қилиниши билан якун топмайди. Бу ҳақда мамлакат президенти Башар Асад маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Биргина ИШИД билан терроризм чекланиб қолмайди, у фақат терроризмнинг бир қисми. ‘Ан-Нусра’ ва бошқа номдаги террорчи ташкилотлар бор экан, демак, биз ҳали урушдамиз. Сурияда терроризмга қарши кураш, қайси гуруҳга мансублигидан қатъий назар, охирги террорчи қолгунича давом этади. Шундагина ғалаба ҳақида гапириш мумкин», — деди Сурия президенти.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)