Финляндия полицияси Helsingin Sanomat газетасидаги россиялик ҳарбийлар таъқиб этилаётгани ҳақидаги мақола муаллифларидан бири, журналист Лаура Халминеннинг уйида тинтув ўтказди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Тинтув 17 декабрь куни кечқурун ўтказилган. Полициячилар журналистнинг телефони, планшети ва бир нечта флеш-карталарини олиб қўйган.
Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари журналистнинг миллий хавфсизлик билан боғлиқ махфий маълумотни ошкор қилганликда айбланаётганини тинтувга сабаб қилиб кўрсатган.
Журналистнинг маълум қилишича, тинтувдан аввал ахборот манбасини ошкор этмаслик учун ўз компьютерининг қаттиқ дискини йўқ қилган.
Изоҳ (0)