Россиянинг Ненец мухтор округи Нарян-Мар туманида қулаган Ан-2 самолёти қурбонларининг оилалари, шунингдек, фожиада омон қолган жабрланувчиларга товон пули тўлаб берилади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилди.
Айтилишича, маблағ мухтор округ маъмурияти захира жамғармасидан, шунингдек, «Нарян-Мар бирлашган авиаотряди» АЖ бюджетидан ажратилади.
Ҳалок бўлганларнинг оилаларига 3 миллион рублдан, жабрланганларга эса 2 миллион рублдан ёрдам берилиши кўзда тутилмоқда.
Охирги маълумотларга қараганда, фожиа оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳат олди.
Изоҳ (0)