Ўзбекистон футбол федерацияси ўз логотипини ўзгартиради. Шунингдек, янги ташкил этилаётган мамлакат Супер Лигаси ҳамда Про-Лигаси мусобақаларига ҳам янги логолар рўйхатдан ўтказилади.
Ташкилот янги логотипни овоз бериш йўли билан танлашга қарор қилган. Бунда ЎФФ Digital Panda реклама агентлиги билан ҳамкорликда умумий 15 та логотипни саралаб олган бўлиб, улардан қай бири футбол мухлисларига маъқулроқ экани борасида онлайн сўровнома ўтказмоқда.
Исталган мухлис www.ishtirok.uz сайтига ташриф буюриб, овоз беришда иштирок этиши мумкин. Бунинг учун, талаб қилинганидек рўйхатдан ўтиш керак бўлади. Айтилишича, бу овоз беришдаги холисликни таъминлаши мумкин.
Кимдадир қандайдир саволлар пайдо бўлса, +99871 231 80 80 телефон рақамларига қўнғироқ қилиш имконияти бор.
Изоҳ (0)