Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри шарқида 18 декабрь куни тамаддихонада ёнғин келиб чиқди. Бунинг оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, тўрт киши оғир жароҳатлар олди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Воқеа Мумбайнинг Саки Нака туманида рўй берди. Ушбу туман аҳоли зич жойлашгани билан машҳур. Ёнғин чоғида тамаддихонада неча киши бўлгани номаълум.
Ёнаётган бино ичида одамлар бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ва полиция ишламоқда.
Изоҳ (0)