Германия Бундеслигасида 1-давра беллашувлари ўз якунига етди. Яъни, ҳамма клублар бир-бири билан бир мартадан ўйнаб чиқди.
Юпп Хайнкеснинг ташрифи сабаб «Бавария» футболчилари 1-даврани пешқадам сифатида якунлай олди. Айни вақтда Мюнхен клуби таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетган. 2-даврада қолган клублар бу фарқни йўққа чиқаришга уриниб кўради.
Дортмунднинг «Боруссия» клуби кетма-кет саккиз тур давом этган муваффақиятсизликдан кейин бош мураббий Петер Бошни истеъфога чиқариб, унинг ўрнига «Кёльн» билан мавсум бошидан буён бир марта ҳам зафар қучмаган Петер Штёгерни олиб келганди. Танлов ижобий хулосаларга сабаб бўлиб, дортмундликлар янги мураббий бошчилигида кетма-кет икки учрашувда зафар қучди.
Қолаверса, Штёгернинг кетиши «Кёльн» учун ҳам омадли бўлди. Мазкур жамоа шундан кейингина мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди.
Германия Бундеслигаси 17-тур беллашувлари 16 декабрь, шанба
«Айнтрахт» — «Шальке» 2:2
Голлар: Лука Йович, 1 (1:0). Себастьен Аллер, 66 (2:0). Брил Эмболо, 82 (2:1). Налдо, 95+ (2:2).«Штутгарт» — «Бавария» 0:1
Гол: Томас Мюллер, 79 (0:1).Ноаниқ пенальти: Шадрак Аколо, 95+ (Ш).«Боруссия Дортмунд» — «Хоффенхайм» 2:1
Голлар: Марк Ут, 21 (0:1). Пьер-Эмерик Обамеянг, 63-пен (1:1). Кристиан Пулишич, 89 (2:1).17 декабрь, якшанба
Изоҳ (0)