АҚШнинг 85 ёшли фуқароси Хенриетта Сибенберг набираси Шмуэл Эйзенман билан унинг туғилган куни шарафига парашют билан сакради. «Life.ru» нашрининг маълум қилишича, унга сакрашни набираси таклиф қилган, деб ёзади «Вести».
Эйзенман бувисини ўзи учратган энг позитив одам деб ҳисоблайди. У буни бувиси Холокостни бошдан кечиргани билан боғлайди. «Ҳар бир кун — яна бир кун», — деб ҳисоблайди буви. Хенриеттанинг отаси Освенцимда ҳалок бўлган, унинг ўзи Франциядаги асранди оилада улғайган.
Хенриетта Сибенберг ҳаётдан баҳра олиш керак деб ҳисоблайди. У яна икки йил яшаса, сакрашни такрорлашини маълум қилди. У, шунингдек, барчага парашют спорти билан шуғулланишни тавсия қилди.
Изоҳ (0)