ИШИД террорчи гуруҳи етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базаларидан бирида тутиб турилибди. Бу ҳақда, Туркиянинг Yeni Safak нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, Бағдодий америкалик ҳарбийлар томонидан Ироқда ушланган ва контрабанда йўли билан билан Сурияга ўтказилган.
Манбаларнинг айтишича, дастлаб у Рас ал-Айндаги базада тутиб турилган, сўнг Хасеке-Румайлон ҳудудида жойлашган қароргоҳга кўчирилган.
Олдинроқ маҳаллий матбуотда Бағдодий Ироқдан Сурияга такси машинасида қочгани айтилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)