АҚШ Алоқа федерал комиссияси «тармоқ нейтралитети» қоидасини бекор қилиш учун овоз берди. Қоида провайдерларга интернет трафикни бир хилда тақсимлашни кўзда тутар эди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Комиссия фикрича, ҳозирги қоидалар инвесторлар ва инновацион технологиялар учун тўсиқлар ҳосил қилади. Янгилик эса интернет провайдерларга тармоқдаги маълум бир таклифларга устунлик бериш имконини беради.
Барак Обама маъмурияти «тармоқ нейтралитети» концепциясини қабул қилган эди. Унга кўра, провайдерлар кўп трафик сарфловчи сайтлардан қўшимча тўлов талаб қилиш ёки мазкур сайтлар учун маълумот узатиш тезлигини пасайтириш ҳуқуқига эга эмас эди.
Ташаббус танқидчилари янги қоидалар маъқуллангандан сўнг «икки тезликдаги интернет» — бадавлат кишилар учун тезкор ва қолганлар учун секин интернет юзага келиши мумкинлигидан хавотирланмоқда.
Изоҳ (0)