Афғонистон шимоли-ғарбида, Туркманистон чегарасида жойлашган Фарёб вилоятида яқин вақт ичида АҚШ ҳарбий базаси ташкил этилади. Бу ҳақда вилоят кенгаши аъзоси Абдулаҳад Элбек баёнот берди, деб хабар қилади EADaily.
«Яқин вақт ичида Фарёб вилояти ҳудудида АҚШ ҳарбий базаси ташкил этилади», — деди у.
Таъкидланишича, базанинг асосий вазифаси ИШИД жангариларига қарши кураш олиб бориш бўлади. Маълумки, ушбу вилоятнинг катта қисми айни пайтда террорчилар назорати остида.
Яқин вақт ичида 200 нафар америкалик ҳарбий хизматчи вилоятга етиб келади.
Бундан ташқари, Элбек АҚШ авиацияси Хожа Сабзпўш туманига зарба бергани, бунинг натижасида тўрт жангари ҳалок бўлганини маълум қилди.
Фарёб Афғонистоннинг Туркманистонга энг яқин вилояти ҳисобланади. Вилоят аҳолисининг 54 фоизи ўзбеклар, 30 фоизи тожиклардир.
Изоҳ (0)