Амирликларда давом этаётган клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатининг финалида Бразилиянинг «Гремио» ҳамда Испаниянинг «Реал» клублари тўп суради.
«Гремио» Жаҳон Чемпионати финалига чиқди. Бугун «Ал-Жазира» Мадриднинг «Реал» клубига қарши саф тортади
Испания Ла Лигасининг сўнгги турида «Севилья» дарвозасига жавобсиз 5 та гол уриб, шундан кейин йўлга чиққан «Қироллик клуби», мундиалдаги илк ўйинида БАА чемпиони «Ал-Жазира»ни таслим қилди — 2:1. Ҳисоб мезбонлар томонидан очилган бўлса-да, улар устунликни сақлаб қола олмади.Шу куни ҳакамлар бригадаси такрорий лавҳалардаги кўриниш сабаб аввал «Ал-Жазира»нинг, кейинроқ «Реал»нинг голини бекор қилди. Мадридликлардан Гарет Бэйл жароҳатидан қайтгани билан ўз мухлисларини хурсанд қилибгина қолмай, гол уришга ҳам эришди.
Статистикага кўра, «Реал» Жаҳон Чемпионатларида гол уриш борасида Каталониянинг «Барселона» клуби билан тенглашиб олган. Ҳар икки томон клублар мундиалида ҳозиргача 23 тадан гол уришга эришган.
«Реал»га қарши ўйинда «Ал-Жазира» сафида ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов майдонга туширилмади. У аввалги икки ўйинда бўлгани каби захирада қолди.
«Гремио» ва «Реал» ўртасидаги финал 16 декабрь куни бўлиб ўтади. «Ал-Жазира» эса 3-ўрин учун Мексиканинг «Пачука» клубига қарши ҳаракат қилади.
Жаҳон Чемпионати Ярим финал 13 декабрь, чоршанба
Изоҳ (0)