Бельгияда Каталония собиқ етакчиси Карлес Пучдемон ва минтақа ҳукуматининг 4 нафар собиқ вазири иши расман ёпилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Испания суди Пучдемон ва унинг сафдошларини ҳибсга олиш учун берилган ордерни бекор қилганидан сўнг шундай қарор қабул қилинди.
Бельгия суди йиғилиши 5 дақиқа давом этгани ва унда каталониялик сиёсатчилар иштирок этмагани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)