Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ас-Сауд бошқа ихтилофлар қаторида Фаластин масаласини ҳам сиёсий йўл билан, қонун асосида ҳал қилишга чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
У жаҳон ҳамжамиятини фаластинликларга Шарқий Қуддус пойтахти бўлган мустақил давлат яратишда ёрдам беришга чорлади.
«Қироллик минтақадаги барча ихтилофларнинг, биринчи навбатда Фаластин муаммосининг сиёсий ечимини топишга чақиради. Фаластинликларга қонуний ҳақ-ҳуқуқларини қайтаришга, уларга мустақил давлат тузишда ёрдам беришга чорлайди», — деди у Консултатив кенгашнинг навбатдаги сессиясида амалга оширган чиқишида.
Қирол АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиш қарорини қоралади. Шунингдек, АҚШ элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга қайтаришни у Фаластин халқининг ҳуқуқларини поймол қилиш деб баҳолади.
Изоҳ (0)