Ўзбекистонлик модельер Дилноза Шамсутдинова 8—9 декабрь куни Дубай шаҳрида бўлиб ўтган Dubai Modest Fashion Week халқаро фестивалида иштирок этди. Бу ҳақда «Одноклассники» ижтимоий тармоғидаги «И снова про Ташкент» гуруҳида хабар берилди.

Фото: «Одноклассники» / «И снова про Ташкент»

Фестиваль шоҳсупасида шариатга мос кийимлар намойиш этилди. Дилноза Шамсутдинова ўзининг Suger Plum Couture маркасини тақдим қилди. Унинг коллекциясидан адрас матосидан қўлда тикилган салла ва чакмонлар ўрин олди.

Фото: «Одноклассники» / «И снова про Ташкент»

Фото: «Одноклассники» / «И снова про Ташкент»