Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Сўранбай Жээнбеков ўртасидаги мулоқот икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибдаги давом эттирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

Унда асосий эътибор Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт коммуникациялари, илмий-техникавий, банк-молиявий, маданий-гуманитар ва ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, энергетика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига қаратилди.

Савдо-иқтисодий алоқалар ривожида Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия муҳим ўрин тутмоқда. Кейинги пайтда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш кўрсаткичи юксалмоқда.

2017 йилнинг январь—ноябрь ойларида ўзаро савдо ҳажми 56 фоиздан зиёдга ўсиб, 235 миллион доллардан ошди. Аммо, музокарада таъкидланганидек, бу кўрсаткич икки мамлакатнинг мавжуд имкониятларини тўлиқ акс эттирмайди.

Икки томонлама товар айирбошлаш номенклатурасини диверсификация қилиш ва яқин йилларда унинг ҳажмини 500 миллион долларга етказиш борасида улкан салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

Ташқи савдо инфратузилмаси ва экспорт-импорт операцияларини қўллаб-қувватлаш механизмларини фаол ривожлантириш, биргаликда савдо уйлари очиш, бизнес-форумлар ва саноат маҳсулотларининг миллий кўргазмаларини ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

Иқтисодий ҳамкорлик ҳақида сўз борар экан, Қирғизистон ҳудудида Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги техникаси, енгил автомобиллари, автобуслари, махсус прицеплари ва маиший буюмларини биргаликда йиғишни ташкил қилиш лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда қурилиш материаллари ва тўқимачилик саноатида қўшма корхоналар тузиш зарурлиги қайд этилди.

Томонлар бу лойиҳалар билан чекланмасдан, саноат кооперацияси соҳасида истиқболли йўналишларни биргаликда топишга келишиб олди.

Ишбилармонларнинг ташрифларини ташкил қилиш, ҳамкорликнинг барча соҳаларида қўшма тадбирлар ўтказиш, икки мамлакат фуқаролари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш орқали Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга бундан буён ҳам алоҳида эътибор берилади.

Қирғизистон томони Ўзбекистоннинг икки мамлакат бош вазирлари раҳбарлигида Ҳокимлар ва чегарадош вилоятлар маъмуриятлари раҳбарлари кенгашининг биринчи мажлисини ўтказиш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлади.

Президентлар қисқа муддатда жаҳон бозорларига чиқиш имконини берадиган транспорт ва транзит йўлакларни ривожлантириш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик стратегик аҳамиятга эгалигини қайд этди.

Давлат раҳбарлари «Ўзбекистон—Қирғизистон—Хитой» темир йўлининг қурилиши имкон қадар тезлаштириш минтақа мамлакатларининг туб манфаатларига хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

2017 йил 30-октябр — 3 ноябрь кунлари «Андижон—Ўш—Иркиштом—Қошғар» йўналиши бўйича ўтказилган тажрибавий автопойгага юксак баҳо берилди. У минтақадаги транспорт йўналишларини диверсификация қилишда яна бир муҳим омил бўлди.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Бу масалаларни конструктив тарзда ечиш учун Қўшма икки томонлама сув хўжалиги комиссиясини тузиш ва яқин вақт ичида унинг мажлисини ўтказишга келишиб олинди.

Гуманитар ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинар экан, Ўзбекистон ва Қирғизистон халқларининг урф-одатлари, маданияти, қадриятлари муштараклиги таъкидланди.

Давлат раҳбарларининг келишувига биноан келаси йил Ўзбекистонда халқларимиз интиқиб кутган Қирғизистон маданият кунлари бўлиб ўтади. Шу билан бирга, 2018 йилда икки халқ Қирғизистоннинг атоқли адиби Чингиз Айтматов юбилейини кенг нишонлайди.

Шу муносабат билан Қирғизистон президенти Ўзбекистон Миллий университетида забардаст қирғиз ўғлони Чингиз Айтматовнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган доимий кўргазма ташкил қилиш тўғрисида қарор қабул қилгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
Демет Ўздемир янги лойиҳада суратга тушади, Иброҳим Челиккол эски уйига кўчиб ўтди. Турк киноси янгиликлари
Спорт
Бразилия етакчи, Франция — 2, Аргентина 5-ўринда. The Guardian ЖЧ—2022 фаворитлари рўйхатини эълон қилди
Спорт
Криштиану Роналду ЖЧ—2022 вақтида Португалия терма жамоаси базасини тарк этмоқчи бўлган