АҚШ президенти Дональд Трамп NASA’га Америка космик дастурини инсон разведкаси ва тадқиқотига қайта мослаштириш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
У тегишли йўриқномани имзолаганлиги маълум қилинмоқда.
Трампнинг сўзларига қараганда, бу америкалик астронавтларнинг 1972 йилдан буён илк бор Ойга узоқ муддатли тадқиқотлар учун қайтишида муҳим қадам бўлади.
«Бу сафар биз нафақат байроғимизни қўйиб, изимизни қолдирамиз, балки Марсда йўлга қўйиш мумкин бўлган миссия ва эҳтимол, қачонлардир, ундан ташқаридаги кўплаб дунёлар учун асос яратамиз», — дейди Трамп.