Тиш протезларидан фойдаланиш одамни овқатдан тўймасликка дучор қилади. Бундай хулоса Лондон қироллик коллежи олимлари томонидан айтилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Ўрнатилган жағ тишлар гўшт, ёнғоқ, толали мева ва сабзавотларни чайнашга халақит беради. Худди шундай муаммо қачондир тишидан айрилиб, протез тақмасдан юрган кишиларда ҳам кузатилади. Олимларнинг қайд этишича, иккала ҳолатда ҳам овқатдан тўймаслик сабабли мушаклар, суяклар ва бўғимлар нозиклашади.
Тадқиқотда 1800 дан ортиқ киши иштирок этган, иштирокчиларнинг ўртача ёши 62 ни ташкил қилган. Улар икки гуруҳга бўлинган ва уларнинг тана масса индекси ҳисобланган, тиш тери ва суякларининг ҳолати таҳлил қилинган. Натижалар сунъий тишларнинг бўлиши овқатдан тўймаслик ёки синишга мойилликнинг 32 фоизга ўсишга олиб келишини кўрсатган.