Нью-Йорк мэри Билл Де Блазио Манхэттендаги портлашдан сўнг шаҳар аҳолисига далда бўлиши учун метрога тушди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Мэр метронинг Q йўналишида. Нью-Йорк аҳолисини чўчитиб бўлмайди», — дея ёзув қолдирди Twitter’даги саҳифасида Де Блазионинг матбуот котиби Эрик Филлипс.
Филиппс мазкур ёзувга Де Блазио метро вагонида телефон экранига тикилиб турган фотони ҳам илова қилди.
Эслатиб ўтамиз, портлаш ижрочиси деб гумон қилинаётган 27 ёшли Ақойид Юлла ҳужумни АҚШнинг ИШИД объектларига авиазарбаларига жавобан уюштирганлигини билдирди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.