Литва чегарачиларига тегишлилиги аниқланмаган учувчисиз учар аппаратларга қарши ўқотар қурол ва узоқ масофали таъсир воситаларини қўллаш рухсат этилди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, бундай дронлар миллий хавфсизликка, давлат чегаралари дахлсизлигига, инсонлар ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолда уларни уриб тушириш мумкин.
Тегишли ҳужжатда айтилишича, дронларни Литванинг фақат парвозлар рухсат этилган ҳудудларида, ҳимоя қилинаётган объэктлар осмонида, чегара зонасида уриб тушириш мумкин.
Изоҳ (0)