Италия А сериясининг 16-турида етакчи тўрт клубнинг бирортаси ҳам гол ура олмади. Аввалига «Ювентус» ва «Интер» ўзаро дуранг ўйнаган бўлса, кейинроқ «Рома» ва «Наполи» ҳам голсиз дурангларга имзо чекди.
Мағлубиятсиз келаётган «Интер»ни сўнгги беш йиллик чемпиони «Ювентус» ҳам таслим эта олмади
Турин ҳамда Милан клубларининг очко йўқотишидан «Рома» ва «Наполи»нинг фойдаланиб қолиши кутилганди. Неаполлик футболчилар ўз майдонида «Фиорентина» дарвозасига йўл топа олмаган бўлса, римлик футболчилар «Кьево» уйида 2 очко йўқотди.Женнаро Гаттузо бошчилик қилаётган «Милан» эса мазкур мураббий билан илк ғалабасини қўлга киритди. Бунгача миланлик футболчилар кетма-кет 14 та ўйинда мағлуб бўлиб, кучли бешлик антирекордини янгилаган жамоа билан дуранг ўйнаган, кетидан Европа Лигасининг сўнгги турида муваффақиятсиз ўйин ўтказганди.
Бугун Римнинг бошқа бир клуби «Лацио»да ҳамшаҳрига етиб олиш учун яхши имконият бор. Бу йўлда жамоа Турин клубини таслим этиши керак бўлади.
Италия А серияси 16-тур ўйинлари 10 декабрь, якшанба
«Кьево» — «Рома» 0:0
«Наполи» — «Фиорентина» 0:0
«Милан» — «Болонья» 2:1
Голлар: Жакомо Бонавентура, 10 (1:0). Симоне Верди, 23 (1:1). Жакомо Бонавентура, 76 (2:1).11 декабрь, душанба«Женоа» — «Аталанта» 22:00«Лацио» — «Торино» 01:00 Спорт-ТВ
Изоҳ (0)