Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

11 декабрь куни гуруҳ босқичлари якунига етган Европа Чемпионлар Лигаси ҳамда Европа Лигаси турнирларининг плей-оффига қуръа ташлаш маросимлари бўлиб ўтади.

Фото: УЕФА

Фото: УЕФА

Нуфузи жиҳатдан клубларнинг биринчи рақамли мусобақаси ҳисобланган Чемпионлар Лигасида ғолиблик учун кураш олиб бораётган жамоалар энди 16 та қолган. Улар ўзаро 8 та жуфтлик ҳосил қилади.

Регламентга кўра, 1 та гуруҳда иштирок этган жамоалар ва 1 та мамлакат вакиллари 1/8 финал босқичида ўзаро тўқнаш келмайди. Ўз гуруҳларида 1-ўринни эгаллаган жамоаларга, албатта, гуруҳларда 2-ўрин бўлган клублар рақиб бўлади.

1-сават

  • «Манчестер Юнайтед»
  • «ПСЖ»
  • «Рома»
  • «Барселона»
  • «Ливерпуль»
  • «Манчестер Сити»
  • «Бешиктош»
  • «Тоттенҳэм»

2-сават

  • «Базель»
  • «Бавария»
  • «Челси»
  • «Ювентус»
  • «Севилья»
  • «Шахтёр»
  • «Порту»
  • «Реал Мадрид»
Европа Лигасида эса жамоалар сони кўпроқ. Чемпионлар Лигаси гуруҳларида 3-ўринни қўлга киритиб, Европа Лигасига йўл олган жамоалар билан қўшиб ҳисоблаганда жами 32 та клуб бор. Бу ерда ҳам регламент ўша-ўша: 1 та мамлакат ва 1 та гуруҳда ўйнаган клублар плей-оффда ўзаро тўқнаш келмайди.

1-сават: «Арсенал» (Англия), «Аталанта» (Италия), «Атлетик» (Испания), «Атлетико» (Испания), «Брага» (Португалия), «Виктория» (Чехия), «Вильярреал» (Испания), «Динамо Киев» (Украина), «Зальцбург» (Австрия), «Зенит» (Россия), «Лацио» (Италия), «Лейпциг» (Германия), «Локомотив» (Россия), «Милан» (Италия), «Спортинг» (Португалия), «ЦСКА» (Россия).

2-сават: «АЕК» (Греция), «Астана» (Қозоғистон), «Боруссия Дортмунд» (Германия), «Копенгаген» (Дания), «Лудогорец» (Болгария), «Лион» (Франция), «Наполи» (Италия), «Ницца» (Франция), «Марсель» (Франция), «Партизан» (Сербия), «Реал Сосьедад» (Испания), «Селтик» (Шотландия), «Спартак» (Россия), «Стяуа» (Руминия), «Црвена Звезда» (Сербия), «Эстерсунд» (Швеция).

Чемпионлар Лигасига қуръа ташлаш маросими 16:00 да бўлиб ўтади. Европа Лигасининг қуръаси эса 17:00 да старт олади. Мазкур маросимлар шу икки мусобақани Ўзбекистон ҳудудида намойиш қилиб келаётган UzReport телеканали орқали жонли кўрсатилади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шерзод Хўжаэв электрни бир суткада 2 соат ўчириш етарли эмаслигини айтди
Маҳаллий
Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензин нархи тушиши кутилмоқда
Дунё
Малакали мутахассислар учун 2022 йилдаги энг жозибадор давлатлар рейтинги эълон қилинди