9 декабрь куни Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг чегара инфраструктурасини яхшилаш учун жавобгар идоралари вакиллари ўртасида «Яллама» чегара пунктида учрашув ўтказилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Учрашувда икки давлат чегарасидаги назорат пунктларини модернизация қилиш бўйича йўл харитаси муҳокама қилинди.
Тасдиқланган режага кўра, халқаро мақомга эга, энг кўп фойдаланиладиган назорат-ўтказиш пунктларида 2018–2019 йилларда модернизация ва реконструкция ишлари ўтказилади. Жумладан, улар замонавий йирик габаритли рентген ускуналари, радиацион назоратнинг олд тизимлари билан таъминланади.
Томонларнинг ишчи гуруҳлари, шунингдек, «Ғишткўприк», «Зангиота» ва «Тошкент» чегара пунктларида бўлди. Ташриф давомида ишларни амалга ошириш бўйича бирламчи мақсадлар белгилаб олинди.
Изоҳ (0)