10 декабрь куни расмий Пхеньян Вашингтонга қарши навбатдаги таҳдидларини айтиб ўтди, деб хабар беради «РБК».
Шу кунларда АҚШ мамлакатни денгиз орқали қамалга олиш масаласини кўриб чиқмоқда. Пхеньян бундай қадамни уруш эълон қилиниши деб баҳолашидан огоҳлантирди.
КХДР меҳнат партиясининг расмий органи — Rodong Sinmun газетасида чоп этилган мақолада Шимолий Корея АҚШга қатъий ва қаттиққўллик билан жавоб бериши таъкидланди.
«Биз АҚШнинг денгиз қамалини ва уларнинг Корея Республикаси муқаддас суверенитети ҳамда ғурурига қарши зўравонлик актини навбатдаги уруш эълон деб қабул қиламиз», — дейилади баёнотда.
Изоҳ (0)