Россиянинг Мурманск шаҳрида Land Cruiser автомобили ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқариб, машинани бекатда автобус кутиб турган одамлар устига ҳайдади. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига қараганда, ҳайдовчи ҳушидан кетиб қолган. Бекатда бир неча одам ва шу ердаги микрозаём шохобчаси ходими бўлган.
Ҳайдовчи юрак хуружи гумони билан шифохонага ётқизилди. Бекатда турган аёллардан бирига шу ернинг ўзида ёрдам кўрсатилди. Шохобча ходими зарарланмади.
Изоҳ (0)