Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби Чемпионлар Лигасининг «ўлим гуруҳи» дея таъриф берилган зонасини пешқадам сифатида якунлади. Англия вице-чемпиони олти беллашувнинг бирортасида ҳам мағлуб бўлмади ва 5 та ўйинни ўз фойдасига ҳал қила олди.
«Шпорлар» билан фақатгина «Реал» Мадридда дуранг ўйнай олди. «Тоттенҳэм» қолган учрашувларда рақибларига имконият қолдирмади. Натижада жамоа гуруҳ босқичининг жорий йилги мавсумида энг кўп очко тўплаган жамоага айланди. Европа грандларидан ҳеч бири 16 очколик довонни босиб ўта олмади.
Дортмунднинг «Боруссия» клуби 5-турдан кейиноқ Чемпионлар Лигаси билан хайрлашиб бўлганди. Сўнгги турда Бундеслига клуби Мадридда меҳмон бўлиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа Петер Бош жамоаси халқаро ўйиндаги бирорта ҳам беллашувда зафар қуча олмай, Европа Лигасига равона бўлди.
Петер Бош ўтган мавсум Амстердамнинг «Аякс» клубини бошқарган бўлиб, ёшгина футболчилар билан Европа Лигасининг финалига етиб келган ва ҳал қилувчи ўйинда «Манчестер Юнайтед»га имкониятни бой берганди. Эндиликда у «Боруссия Дортмунд» билан Европа Лигасини ютишга уриниб кўради.
Европа Чемпионлар Лигаси «H» гуруҳи. 6-тур ўйинлари 6 декабрь, чоршанба
Изоҳ (0)