Юрген Клопп бошчилик қилаётган «Ливерпуль» Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичини мағлубиятсиз ва пешқадам сифатида якунлади.
6 та ўйинда «мерсисайд» клуби 23 та гол уришнинг уддасидан чиқди. Аввалроқ «ПСЖ» футболчилари гуруҳ босқичида 25 та гол уриб, ўзига хос рекорд ўрнатганди.
«Ливерпуль» мусобақанинг жорий мавсумида энг йирик натижани қайд этиб, Словенияда «Марибор» устидан 7:0 ҳисобида зафар қучганди. Орадан кўп ўтмай, ливерпулликлар бу муваффақиятни иккинчи бор такрорлади ва Россиянинг амалдаги чемпиони ҳисобланган «Спартак» дарвозасига ҳам жавобсиз 7 та гол уришнинг уддасидан чиқа олди.
Гуруҳдаги иккинчи беллашувда «Севилья» дуранг қайд этди ва навбатдаги босқичга йўлланма олди. «Спартак» эса халқаро майдондаги юришини Европа Лигасида давом эттиради. Мазкур мусобақада Россиянинг, шунингдек, «ЦСКА», «Зенит», «Локомотив» каби клублари ҳам бор.
Европа Чемпионлар Лигаси «E» гуруҳи. 6-тур ўйинлари 6 декабрь, чоршанба
Изоҳ (0)