Британия ОАВлари олти ёшли россиялик Анастасия Князевани «дунёдаги энг чиройли қизалоқ» деб эълон қилди. Хусусан, унинг ташқи қиёфаси ҳақида The Daily Mail ёзди.

Фото: Instagram / @anna_knyazeva_official

Журналистлар сўзларига кўра, қизча қўғирчоқдек қиёфаси ва катта-катта мовий кўзлари билан ўз мухлислари қалбини забт этган. У модель бўлиб ишлайди, онаси юритадиган Instagram саҳифасини эса 500 мингдан ортиқ киши кузатиб боради.

Князевани ўтган йили олти ёшида дунёдаги энг чиройли қизча деб эътироф этилган ва Франция Vogue нашрининг энг ёш моделига айланган франциялик модель Тилан Блондога қиёслашди.

Олти ёшли Анастасия Россия агентликларидан бирида ишлайди ва бир нечта брендлар юзи ҳисобланади. Ёш моделнинг онаси қизининг фотосессияларидан олинган суратларни ҳам, кундалик ҳаёти акс этган фотосуратларни ҳам жойлаб боради. Изоҳларда дунёнинг турли бурчакларидаги одамлар қизчани кўкларга кўтаради.