Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Асака шаҳридаги автомобиль заводига Ислом Каримов номи берилди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» маълум қилди.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида ёдгорлик мажмуасини барпо этиш лойиҳаси тайёрланди. Вазирлар Маҳкамаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги билан келишилган ҳолда қисқа вақт ичида завод ҳудудида Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси барпо этилди.
Шу куннинг ўзида заводда доимий равишда фаолият юритадиган «Ислом Каримов ва Ўзбекистонда автомобиль саноатининг ривожи» кўргазма-музейи иш бошлади.
Изоҳ (0)